Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

"Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси доирасида тадбирлар давом этмоқда


“Фермерга мадад” акцияси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер хўжаликлари учун қулай муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Акцияси доирасида Гулистон туман адлия бўлими томонидан “Бешбулоқлик Зикирқул" фермер хўжалигида ташкил этилган учрашув хўжалик раҳбари ва ишчилари билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш имконини берди.

Тадбир давомида фермер ҳўжалиги раҳбари ва ишчиларга шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар, шунингдек, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ ҳўжалиги экинларини тўлиқ экмаган фермерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида тушунтиришлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими