Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди


Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия бошқармаси томонидан 2021 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариал архив раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 133 та қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилган 31 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.

Аниқланган 14 316 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 325 та тақдимнома, 1 469 та огоҳнома ҳамда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 93 та таклифлар киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 24 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди, 138 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди, 115 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 13 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 5 млрд. 612 млн. сўмлик 324 та даъво аризалари киритилди.

Келиб тушган жами 1 729 та мурожаатларнинг 1500 дан ортиғи қонуний ҳал этилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 16 500 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, муаммоли масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими