Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар баҳоланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш адлия органлари томонидан ҳар йили икки маротаба, масъул давлат органлари ва ташкилотларидан тегишли маълумотларни сўраб олиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали амалга оширилиши белгиланган.

 Шунга кўра, Адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ўтказган тарғибот тадбирлари мониторинг қилинди ва баҳоланди.

     Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2021 йил давомида жами 21807 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 2785 та чиқишлар ташкил қилинган, шунингдек, 19022 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

     Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги ташкилотлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди:

Сирдарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси  

Шунингдек, ўз фаолият йўналишларига оид қонун ҳужжатлари тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил қилишда қуйидаги ташкилотларнинг фаолияти қониқарсиз деб топилди:

      Давлат активларини бошқариш Сирдарё вилоят бошқармаси

Сирдарё вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси

Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси

Бундан ташқари, қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар тақдим этилмади:

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Сирдарё вилояти сув хўжалиги бошқармаси

Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармаси

Сирдарё вилоят Мудофаа бошқармаси

Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси

Сирдарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Сирдарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси

Сирдарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармаси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси

Ушбу ташкилотларга маълумотларни тақдим этиш, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган қонунбузилишларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома киритилди.

       Адлия бошқармаси давлат органлари ва ташкилотларини ўз соҳа фаолиятига оид ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида тарғиботнинг инновацион усулларидан, шу жумладан, телевидение, ижтимоий тармоқлар имкониятлари, веб-технологиялардан самарали фойдаланишга ва бу борада Адлия бошқармаси билан доимий равишда ҳамкорлик қилишга чақириб қолади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими