Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Фермер ҳуқуқлари қонун ҳимоясида


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фермер ҳўжаликларининг етакчи кучга айланиши учун яратилган ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермерлар муаммоларини ўрганган ҳолда қонунчиликни ислоҳ қилиш мақсадини кўзлаган

 “Фермерга мадад” акцияси Сирдарё вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Хусусан, Сирдарё туман адлия бўлими “Мадад” ННТнинг Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат буюроси билан хамкорлигида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида туманнинг “Янги ҳаёт” СИУ ҳудудидаги “Аъзам Жумабоев” фермер хўжалигида тадбир ўтказилди.

Мулоқот мобайнида фермерларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, кўп тармоқли фермер ҳўжалигининг афзалликлари, фермер хўжалиги фаолиятини тартибга қолишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Учрашувда фермерлар билан савол-жавоблар уюштирилиб, соҳада учраётган муаммолар ўрганилди. Мавзуга доир тарғибот материаллари тарқатилиб, хўжалик раҳбари ва ходимларни қизиқтиртирган саволларига жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими