Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Cўраган эдингиз...


     Савол: Ҳар йили ғалла ўрим-йиғим палласида ҳосилни қабул пунктларига етказиш учун юк машинаси ёллашимизга тўғри келади. Ғаллани ташиш бўйича ҳаражатлар кимнинг зиммасида бўлади? Нархлар ва ҳисоб-китоблар қай тартибда амалга оширилади?


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорига 1-иловаси «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 33-бандига кўра маҳсулотни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари зиммасида бўлади.

Маҳсулотни ташиш харажатлари бутун масофа учун қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот хўжаликдан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш пункти, бригада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва ҳоказолар) шартномада назарда тутилган қабул қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.

Хўжаликларнинг транспортда ташиш ва тушириш харажатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича ёхуд томонларнинг келишувига кўра белгиланади.

Тайёрлов ташкилотининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда маҳсулот жўнатиш билан боғлиқ шартномада белгиланмаган харажатлар тегишли равишда тайёрловчи ҳисобига тўланади.

Тайёрлов ташкилоти томонидан стандарт талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек кондицияга мувофиқ бўлмаган маҳсулот қабул қилинган тақдирда қўшимча равишда сортларга ажратиш тайёрловчи томонидан бажарилади, ишларни бажариш бўйича харажатлар эса қўшимча битим бўйича қопланади.

Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасидаги олдиндан ҳақ тўлаш ва якуний ҳисоб-китоблар шартномада ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жавоб берди