Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Гулистон туманида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


Юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш ҳар доим устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Шу боис, парламентимиз томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Мазкур Қонун мазмун-моҳияти жойларда кенг тарғиб қилинмоқда. Гулистон туман адлия бўлими томонидан “Юлдуз” МФЙда ташкил этилган тарғибот тадбирида ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, қонун устуворлиги тамойилидан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам диннинг сиёсатга аралашиши ҳамда диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тадбирда Қонундаги принципиал янгиликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров томонидан батафсил жавблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими