Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов Ховос туманида сайёр қабул ўтказди


Сайёр қабуллар муаммолар калити сифатида халқ билан мулоқот қилишнинг самарали механизмига айланди.  

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдиновнинг Ховос тумани Гулбаҳор МФЙда ўтказган сайёр қабулида 30 дан зиёд турли масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.

Сайёр қабулда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси туман бўлими, тиббиёт, кадастр, туман электр тармоқлари корхонаси, тижорат банклари ва бошқа ижтимоий соҳа масъул ходимлари иштирок этишди.
Жумладан, фуқаро Ш.Яшарованинг турмуш ўртоғи ногирон. У ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат юзасидан фуқарога  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Фуқаро Н.Раҳмонбердиеванинг 2015 йилда туғилган фарзанди Л.Маматова ногирон. Фарзандини даволатиш учун йўлланма керак. Фуқаро О.Раҳимова “Темир дафтар” рўйхатида туради. Айни кунларда моддий ёрдамга эҳтиёжи бор. Фуқаро Н.Рустамова ҳам оилавий шароити оғирлиги сабаб моддий ёрдамга муҳтож. Шунингдек, сайёр қабулда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, моддий ёрдам олиш, нафақа турини ўзгартириш, ишга жойлашиш каби мазмунда келиб тушган 10 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 22 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.
Сайёр қабул жараёнида ёғоч симёғочларни бетон симёғочга алмаштириш, маҳалла кўчаларига тунги чироқлар ўрнатиш, ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни асфальтлаш каби қатор муаммолар ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул давомида Гулбаҳор МФЙда истиқомат қилаётган, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқароларга эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқлар, ҳасса ва ногиронлик аравачалари топширилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими