Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия фермерга мададкор


Ховос туман адлия бўлими томонидан "Руқия Файз Нур" фермер хўжалигида "Фермерга мадад" акцияси доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

- Фермер хўжалигимизга яқинда Қозоғистон Республикасидан 122 бош "Қора ола" (Чёрно-пёстрая) зотли қора моллар олиб келинди. Мақсадимиз чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш, пировардида даромадни кўпайтириш ҳисобига аҳоли фаровонлиги юксалишига хизмат қилиш,-  дейди фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Юлдашев.

-    Акция доирасида тумандаги фермер хўжаликларида бўлиб, юзма-юз мулоқот қилаяпмиз. Соҳага оид қонунчилик, фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини тушунтирмоқдамиз. Бугун ушбу хўжалик раҳбари билан суҳбатимиз шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар бўйича бўлди, - дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов.

  Дарҳақиқат, “Фермерга мадад” акцияси доирасида жойларда ўтказилаётган бу каби тарғибот тадбирлари келгусида ўз самарасини беради.

Мазкур акция қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини оширишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.  


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими