Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия аралашгач...


З. Тожиддиновнинг касби новвой. У шу касби ортидан оила боқади, рўзғор тебратади. Ҳалол меҳнати эвазига топган даромади оиланинг сарф-харажатлари, шунингдек, коммунал тўловлар учун етиб турибди. Айниқса, табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширади. Ахир, эл дастурхонига иссиқ нон етиб бориши керак. Бироқ, 2020 йил май ойида газ истеъмоли учун тўлаган 680 000 сўм пул маблағи шу кунга қадар ҳисобга олинмаяпти.

Бундан норози бўлиб З.Тожиддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан 2020 йил 1 июлдан “Ўзтрансгаз”нинг аҳолига табиий газ сотиш функцияси “Ҳудудгазтаъминот” АЖга юклатилган.

Ўрганиш давомида З.Тожиддинов томонидан тўланган сумма “Ўзтрансгаз”нинг ҳисоб рақамида қолиб кетганлиги, бу тўлов “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “АСКУГ” дастурига киритилмай қолганлиги аниқланди.

Адлия аралашуви билан 680 000 сўм пул маблағлари ЯТТ “Тожиддинов Зокир”нинг ҳисоб рақамига қайтарилди.


Шердор Расулов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси