Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Cўраган эдингиз...


Савол: Фермер хўжалиги раисиман. Ғалла шартномаси режасини тўлиқ бажарганман. Бироқ тайёрлов ташкилоти томонидан топширилган ғалла учун маблағ тўлаб берилмаяпти. Қонунчиликда бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?

                                                                                   И. Суюндиков, Сайхунобод тумани


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори 1-иловаси «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 69-бандига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрлов ташкилоти хўжаликка тўланмаган суммани ҳамда ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди.

Тайёрлов ташкилоти жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган суммаларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган пеня тўлаши белгиланган.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи   Н.Тагиров жавоб берди