Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Меҳнат жамоаларида сайлов қонунчилиги тарғиб қилинмоқда


Оқолтин туман адлия бўлими томонидан туман молия бўлимида сайлов қонунчилиги, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда миллий қонунчилик таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсиялари асосида Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар  киритилиши сайлов қонунчилигининг янада такомиллашиши, сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкора ўтишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Эндиликда сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи киритилмаслиги, сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказилиши, бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмаслиги тушунтирилди.

Шунингдек, мулоқот давомида қонунчиликка оид янгиликлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Хусусан,  “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, ушбу янги таҳрирдаги қонунни қабул қилиш мақсад ва вазифалари, ўрнатилаётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича батафсил тўхталиб ўтилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими