Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади


Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади. 2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади. 

Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига оид янгиликларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ховос туман адлия бўлими томонидан тарғибот режаси ишлаб чиқилиб, жойларда давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Тумандаги 30-умумтаълим мактаби биносида ўтказилган тарғибот тадбирида «Чаманзор»  маҳалласи фаоллари бир жойга жамланди. Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов сўзга чиқиб, сайлов қонунчилигига оид янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, президент сайловини Ўзбекистон фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширади. Ушбу лавозимга 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Ўзбекистон президенти беш йил муддатга сайланади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов Кодекси” мазмун-моҳияти тушунтирилиб, сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари ва бошқалар хусусида батафсил сўз юритилди.
-   Бугун барча жабҳада аҳолининг фаоллиги сезилиб турибди. Хусусан, “Бир сайловчи, бир овоз” тамойили асосида юртдошларимиз ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб сайлов жараёнида ҳам фаол қатнашадилар. Бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириб, ҳар бир маҳаллага, меҳнат жамоаларига кириб бормоқдамиз, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари, ёшлар ўртасида  сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинмоқда,- дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими