Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

“Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди


Маълумки, бу йил Ўзбекистон Республикасида Президентлигига сайловлар бўлиб ўтади. Сайлов жараёнларида ҳар бир сайловчининг шахсан иштирок этиши орқали ўз сиёсий иродасини намоён қилишини тарғиб қилиш, сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини юксалтириш адлия органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқдаки, бундан кўзланган мақсад аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборатдир.

Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан “Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида ташкил этилган навбатдаги тадбир Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ширин шаҳар бўлимида бўлиб ўтди.

Мулоқотда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилди.

 Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди, йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларга Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Ғайбуллаев томонидан жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими