Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

"Фермерга мадад" акция доирасида мулоқотлар давом этмоқда


Боёвут туман адлия бўлими томонидан 2-Боёвут СИУ ҳудудидаги “Чароғон Нурофшон” фермер хўжалигида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида семинар ўтказилди.

Семинарда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими масъул ходимлари ҳамда 30 дан ортиқ фермер хўжалиги раислари иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти қандай? Шартномавий ҳуқуқий муносабатлар қонун талабларига мосми? Мулоқот мобайнида шу ва бошқа саволлар ўртага ташланди, бу борада дуч келинаётган муаммолар ўрганилиб, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда соҳада учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фермерларнинг таклифлари тингланди.

Бундан ташқари, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича аноним сўровномалар ўтказилди.


Отабек Холматов,

Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи