Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“E-qaror” бўйича Адлия муносабати


Ижтимоий тармоқларда “E-qaror” электрон тизими имкониятлари ва унда эълон қилинган қарорлар бўйича турли фикрлар билдирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

E-qaror электрон тизими – бу ҳокимларни қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш ва эълон қилинишини 24/7 режимида ва Интернет тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг истаган нуқтасидан фойдаланиш имкониятини берувчи электрон дастур ҳисобланади. Бу дастурда фойдаланишни қачон амалга оширишни ҳар бир лойиҳа тайёрловчи ва имзо қўювчи раҳбар ҳамда ходимлар ўзи ҳал этади.

Шу билан бирга ҳокимликнинг масъул ходимлари томонидан дастур орқали қарор ёки фармойиш лойиҳаси жума куни тайёрланиб ҳокимга имзога киритилган бўлса, қарор лойиҳасини ҳоким якшанба куни иш жойидан ташқари ҳолда (масалан уйда ўтириб) ўзининг планшет ёки бошқа компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда имзолаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолатларда ҳеч ким якшанба куни ишга чиқмайди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилдаги Давлат дастурининг 15-бандига асосан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига 
“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2021 йил 22 июнда 390-сон билан қабул қилинди.

Қарор билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарорларни фақатгина “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиётини йўлга қўйилди ҳамда “E-qaror” электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини қабул қилишга йўл қўйилмаслиги, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармаслиги белгиланди.

Ҳозирда республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “E-qaror” электрон тизими уланган бўлиб, ушбу тизим орқали ягона маконда 2021 йил 23 июль ҳолатига жами 16 мингдан ортиқ қарор 
ва фармойишлар қабул қилиниши таъминланди.

“E-qaror” электрон тизими орқали ҳоким қарорлари бирорта қоғоз ишлатилмасдан электрон тарзда қабул қилинадиган бўлди. Бир йилда республика бўйича тахминан 600-700 мингга яқин турли мазмундаги ҳоким қарорлари қабул қилинади, бу йилига камида ўртача ҳисобда 5-6 млн қоғоз сарф қилинади деганидир.

“E-qaror” электрон тизимининг ишга туширилиши эса ушбу қоғоз сарфининг олдини олади ҳамда ҳоким қарори, фармойиши ва кенгаш қарорларини ишлаб чиқишда инсон омилини камайишига, бу эса ўз навбатида коррупция ва турли қабул қилинган ҳужжатлар билан Интернет тармоғида танишиш имконияти яратилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими