Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Фермерлар билан мулоқот давом этмоқда


Сирдарё туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида туманнинг “Фаровон” МФЙ ҳудудидаги “Абдужалил боғи” фермер хўжалигида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Учрашув давомида фермер ҳўжалиги раҳбари ва ишчиларга шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар, шунингдек, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ ҳўжалиги экинларини тўлиқ экмаган фермерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими