Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Спортни сев, спорт билан яша!


Глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда ҳар бир фуқарода жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш орқали аҳолида касалликка қарши кучли иммун тизимини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси)ни спортнинг устувор турларидан бири этиб белгиланди.

Сирдарёлик Элдорбек Жўраев ҳамда шу йил 15 февралдан бошлаб Андижон вилоятидан Мўйноққача пиёда йўлга чиқиб, мазкур Фармон тарғиботига катта ҳисса қўшди.

Яқинда Элдорбек Жўраев Сирдарё вилояти адлия бошқармасида бўлди. Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Азиз Мавлонов мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими