Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия бошқармаси ва судлар ўртасида футбол бўйича мусобақа ташкил қилинди


Юртимизда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Албатта, бунда Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
- Спорт нафақат саломатлик гарови, балки дўстона муносабатларини боғловчи ришта ҳам.  Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни адлия бошқармасида «Спорт куни» сифатида белгиланган. Бу кун жамоавий, ёинки бошқа меҳнат жамоалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан спортнинг футбол, баскетбол, теннис каби турлари бўйича мусобақалар уюштирилади. Футбол бўйича ўтказилган навбатдаги ўртоқлик учрашуви Сирдарё вилоя суди жамоаси билан бўлиб ўтди, - дейди бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, спорт тарғиботчиси Умид Бакиров.

Албатта, спорт билан мунтазам шуғулланиш инсонни чиниқтиради, ақлини ривожлантиради ва иш самарадорлигининг ошишига олиб келади.

Адлия бошқармаси ҳамда судлар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ана шу мақсадлар учун хизмат қилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими