Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда


“Hamkorbank” АТБ Сирдарё вилоят филиали ходимлари иштирокида “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Аманов иштирок этди ва “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, бугунги глобаллашув давридаги маънавият таҳдидлар барчани сергакликка чорлайди. «Оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. “Оммавий маданият” айнан миллий қадриятимиз асоси бўлган ҳаё, андиша, оқибат, меҳр-муҳаббат каби гўзал ахлоқий қадриятларимизга қарши бўлган ахлоқсизлик ва ёвузликни ўзида акс эттирган ҳаракатдир.
Тадбирда сўз олган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев дастлаб одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти, миллий қадриятларимиз тўғрисида алоҳида тўхталди.

Мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни, Сайлов кодекси  мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Сирдарё   вилоят  адлия   бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими