Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Фермерга мадад” акцияси – тараққиётга йўналтирилган лойиҳа


Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер ҳўжаликлари учун қулай муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси доирасида Сирдарё вилоятида бар қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Акция доирасида Оқолтин туман адлия бўлими тумандаги “Бекзод Тоҳир” фермер хўжалигида бўлиб, фаолият билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар, шунингдек, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ ҳўжалиги экинларини тўлиқ экмаган фермерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, мулоқот жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон мазмун-моҳияти юзасидан кенг маълумотлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими