Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фермер ҳуқуқлари қонун ҳимоясида


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришда фермер ҳўжаликларининг етакчи кучга айланиши учун яратилган ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермерлар муаммоларини ўрганган ҳолда қонунчиликни ислоҳ қилиш мақсадини кўзлаган “Фермерга мадад” акцияси Сирдарё вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Ушбу тадбирда фермерларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, кўп тармоқли фермер ҳўжалигининг афзалликлари, фермер хўжалиги фаолиятини тартибга қолишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Мулоқот давомида фермерлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, мавзуга доир тарғибот материаллари тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими