Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Одам савдоси - давр муаммоси


Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати  вилоят бошқармаси ҳамда “Истиқболли авдод” ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда Бутунжахон “Одам савдосига қарши курашиш куни” акцияси доирасида Гулистон шаҳар “Chehra pаlace” меҳмонхонаси мажлислар залида вилоят прокуратураси, божхона, молия, бандлик, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, ёшлар агентлиги, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармалари, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят касаба уюшмаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) вилоят вакили, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси раҳбар ва ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тадбир иштирокчилари эътиборига етказилди.

Шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул-қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ушбу трансмиллий жиноятга қарши курашиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар тадбир давомида таҳлил қилиниб, бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириш, ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Семинар-тренинг эркин мулоқот майдонига айланиб, ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозара шаклида иштирокчилар фаоллиги таъминлади.

Тингловчиларни қизиқтирган саволларга адлия, ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармалари ҳамда “Истиқболли авдод” ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилоят бўлими ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими