Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери


Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан хайрли ташаббус – “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

Мазкур акция доирасида Гулистон туман адлия бўлими томонидан туманнинг “Пахтаобод” СИУда фаолият юритаётган “Абдувоҳид Фазлиддин Ҳамкор” ва “Жамолиддин Ҳожиакбар” фермер хўжаликларида тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашув давомида  фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилиб, фермер хўжалиги раҳбари ва ишчиларига акция доирасида ҳуқуқий ёрдам, шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари “Фермерга мадад” телеграм бот @fermermadadbot орқали ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши мумкинлиги ҳақида фермерларга кенг маълумотлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими