Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Оммавий маданият маданиятимизга хуруж қилишига йўл қўймаймиз


“Оммавий маданият” таҳдидлар ичида хатарлисидир мавзусида “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш мақсадида  давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиб келинаётган навбатдаги тарғибот тадбири Ипотека банки  АКИБ Сирдарё вилоят филиалида ташкил қилинди. Тадбирда сўз олган Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев даставвал одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. 
Шундан сўнг, кейинги йилларда мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Мулоқот давомида Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Аманов мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, сайлов қонунчилигига оид янгиликлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими