Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фермер хўжалиги – қишлоқ хўжалиги тараққиётининнг устуни


Бугун фермерлар муаммоларини ўрганиш, соҳага замонавий технологияларни олиб кириш, жаҳонда бу борада эришилган ютуқлар ва синовдан ўтган халқаро тажрибани амалиётга тадбиқ этиш зарурати долзарб аҳамият касб этмоқда.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси фермерлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш орқали қишлоқ хўжалиги тараққиётига эришиш мақсадини кўзлайди.

Ховос туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” акцияси доирасида туманнинг пахта ва ғалла етиштиришга мослашган фермер хўжалиги раҳбарлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилиб, фермер хўжалиги раҳбари ва ишчиларига шартномавий ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, акция доирасида фермерларнинг муаммоларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилиб, мавзуга доир тарқатма материаллар – флаер ва буклетлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими