Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Коррупцияга қарши кураш жамият истиқболининг устувор шарти


Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Зеро, бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади, ҳукумат тизими ишдан чиқади, демократик институтларга путур етади. У сайлов жараёнларига салбий таъсир қилиб, қонун устуворлигига жиддий зиён етказади.

Бундан ташқари, унинг таъсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи йўқолади. Коррупцияга қарши курашаиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Мамлакатимизда ушбу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Сирдарё вилоят бўлимида ташкил этилган давра суҳбатида мавзу муҳокамалар марказида бўлди.
Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Тўлқин Турдибеков иштирок этди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берди.
Таъкидланганидек, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади, давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Давра суҳбатида қонунчиликка оид шу бошқа янгиликлар,  хусусан, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.  


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими