Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тадбирлар давом этмоқда


Сайлов жараёнларида ҳар бир сайловчининг шахсан иштирок этиши орқали ўз сиёсий иродасини намоён қилишини тарғиб қилиш, сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини юксалтириш адлия органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Аҳолининг электорал маданиятини оширишга қаратилган навбатдаги тадбир Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Улуғ йўл” маҳалласида ташкил этилди.

Мулоқотда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунга кўра, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан “Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида давлат органлари, ташкилотлар, маҳаллалар кесимида мунтазам тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилиб, сайлов қонунчилигига оид тарғибот материаллари – буклет ва флаерлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими