Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида


Инсон ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда адлия органларининг алоҳида ўрни бор. Буни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топиш борасидаги фаолият давомида кўриш мумкин.

Боёвут туман адлия бўлимига бугун боёвутликларнинг ишончи ортмоқда. Боиси ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаяпти. “Ифтихор” маҳалласида яшовчи Ш.Худойқулова анчадан буён эшитиш мосламасига муҳтожлик сезарди. У борада амалий ёрдам сўраб Боёвут туман адлия бўлимига мурожаат қилган эди.

Фуқаронинг ушбу мурожаати ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилди.

- Боёвут туман адлия бўлимидан миннатдорман, туман тиббиёт бирлашмасидан эшитиш мосламаси олишда амалий ёрдам беришди, - дейди Ш.Худойқулова.  


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими