Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сирдарёлик фермерлар билан мулоқот


Сўнгги вақтларда фермерлар адлия органларига мурожаат этиб, айрим мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқлари бузилаётганлиги, банклар томонидан субсидия, кредит ажратилмаётганлиги, етиштирилган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган шартномалар асосида пул маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлигини баён этмоқда.

Адлия вазирининг ташаббуси билан мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси доирасида Сирдарё тумани адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сирдарё тумани “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан тарғибот тадбири ўтказилиб, фермерларнинг ҳуқуқлари, имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, фермер хўжалиги тугатилаётганда уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қиймати қоплаб берилиши таъминланиши борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Шунингдек, фермер ҳўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилиб, мавзуга доир тарқатма материаллар – флаер ва буклетлар тарқатилди. 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими