Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия аралашгач...


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, муаммоларга ҳуқуқий ечим топилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган навбатдаги мурожаат ҳам ижобий ҳал қилиниб, қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди.

Мирзаобод тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматини бажариб бериш учун эълонга қўйилган лотни “Production” хусусий корхонаси ютиб олган ва тарафлар ўртасида электрон шартнома имзоланган. Бироқ, халқ таълими бўлими шартномага тегишли ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши керак бўлган объектни кўрсатишдан бош тортган. Шундан сўнг “Production” хусусий корхонаси раҳбари Ш. Джуманов pm.gov.uz орқали Адлия вазирлигига мурожаат қилди.

 Мазкур мурожаат Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилганда Мирзаобод тумани халқ таълими бўлими томонидан Фуқаролик кодексининг 137-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланди.

 Адлия бошқармаси аралашуви билан “Production” хусусий корхонаси раҳбарининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, Мирзаобод халқ таълими бўлими томонидан нуқсон далолатномаси топширилиши ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши лозим бўлган объект кўрсатилиши таъминланди.

Жаҳонгир Шамирзаев,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи