Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

"Фермерга мадад" ҳуқуқингизни тиклашда ёрдам беради


Фермерлик ҳаракати мамлакат тараққиётининг муҳим жабҳасига, ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий хом ашё базасига, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда, қишлоқни жадал ривожлантириш ва ободонлаштиришда, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда асосий кучга айланиб бормоқда. Натижада бугун одамларнинг ерга муносабати ўзгарди, уларда эгалик ҳисси пайдо бўлди. Бу нафақат етиштирилаётган маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш, балки одамларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтириш имконини бермоқда.

Ховос туманидаги “SABOXAT XAYDAROVNA” фермер хўжалиги 32 гектар ер майдонига эга бўлиб пахта  етиштиришда пешқадам хўжаликлардан ҳисобланади. “Фермерга мадад” ҳуқуқий акция доирасида Ховос туман адлия бўлими ушбу фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди.

-  Вилоятда “Фермерга мадад” акцияси ўтказилаётганидан хабарим бор. Адлия бўлими масъуллари билан суҳбат чоғида фаолиятимизга оид кўплаб саволларимга жавоб олдим. Ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқий билим барчага керак, - дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Қ.Бердиқулов.

Тадбир давомида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан кўзланган мақсад, шунингдек, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Бундан ташқари, @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, улар ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши юзасидан маълумотлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими