Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

"Фермерга мадад" ҳуқуқий акция давом этмоқда


Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясидан кўзланган асосий мақсадлардан биридир. Акция доирасида Сирдарё вилоятида ҳам фермерлар билан юзма-юз учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги манзил Янгиер шаҳридаги "Halikova Dilbar" фермер хўжалиги бўлди.

Тадбир давомида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан кўзланган мақсад, шунингдек, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Бундан ташқари, @fermermadadbot ташкил этилганлиги, бот орқали фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчиларининг мурожаатлари ёзма, оғзаки ва электрон шаклда қабул қилиниб, улар ўрганилиши, натижалари бўйича бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилиши юзасидан маълумотлар берилди.

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбир юзасидан адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Норалиев ва фермер хўжалиги раиси А.Халиков "Sirdaryo yoshlari" радиосининг FM 98.6 тўлқини орқали эфирга узатиладиган “Мулоҳаза” эшиттириши учун интервью берди.

Акция доирасида бу каби учрашув ва мулоқотлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими