Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайёр қабуллар муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда муҳим омил


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг Гулистон тумани “Оқолтин” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули ҳам ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилди.
Гулистон туман адлия бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган  ушбу сайёр қабул жараёнида 10 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.  Келиб тушган мурожаатларнинг 7 тасига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш талаб этиладиган 4 та мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Шу куни Ҳ.Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Х.Абдуллинанинг ҳолидан хабар олинди. Фуқаронинг  ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида унга ногиронлик аравачаси топширилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими