Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сирдарё туман адлия бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган давра суҳбати қонуний миграция талабларини тушунтириш, одам савдосининг олдини олиш каби мақсадларни ифода этди.


Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусан, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, меҳнат мигрантларига зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳам асосий эътибордадир. Сирдарё туман адлия бўлими томонидан  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган давра суҳбати қонуний миграция талабларини тушунтириш, одам савдосининг олдини олиш каби мақсадларни ифода этди.
- Ушбу марказ билан доимий ҳамкорликдамиз. Россия Федерацияси ёки бошқа чет давлатларга чиқиш истагида бўлган фуқароларга ҳуқуқларини тушунтирамиз, - дейди Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимов.