Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Маълумки, 2021 йил октябрь ойида Республикамизда Президент сайлови ўтказилади. Аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси ушбу сайлов жараёнларида яна бир бор намоён бўлади.

Сайлов қонунчилигига оид янгиликларни тушунтириш мақсадида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда, таълим муассасаларида, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасида ташкил этилган очиқ мулоқот ҳам сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Мазкур тадбирда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси юрисконсульти. А.Куканбаев, адлия бошқармаси масъул ходими Х. Сулайманбекова, Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б. Донаев ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида слайд ва инфографикалар ёрдамида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ҳамда 2021 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими