Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Кийиниш маданияти кишининг ташриф қоғози


Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа асосида вилоят адлия бошқармаси томонидан Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё вилоят филиали ходимлари иштирокида “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлинмаси раҳбари Ғ.Юсупов иштирок этди ва “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, кийиниш маданияти кишининг ташриф қоғози. У инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси , эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини ҳам очиб беради.

Мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни, Сайлов кодекси  мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Сирдарё   вилоят  адлия   бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими