Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен уйимни укамга ҳадя қилиш мақсадида нотариусга борганимда табиий газ, ичимлик суви, солиқдан қарздорлигим йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилди. Нотариус томонидан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотномаларни талаб қилиши қонунийми?

Н.Рустамов, Гулистон тумани


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-ноябрдаги 726-сон қарорига билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг” маъмурий Регламенти 20-бандида нотариал тасдиқланган шартномалар (келишувлар), шу жумладан ҳадя шартномаси ҳам, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Мазкур регламентнинг 22-бандида:

• солиқлар бўйича буджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

• коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олиниши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, нотариуснинг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланмаслиги тушунтирилади.

  

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими катта маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.