Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“Street law” лойиҳаси волонтёрлари сайлов қонунчилигини тарғиб қилмоқда


Президент сайловини Ўзбекистон фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Ўзбекистон президенти бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий, аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон президенти сайловида қатнашмайдилар.

Сирдарё вилояти юридик техникуми “Street law” лойиҳаси волонтёрлари томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган тарғибот тадбирида сайлов қонунчилигига оид шу бошқа муҳим янгиликлар кенг тарғиб қилинди. Тадбир давомида фуқароларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти акс этган инфографика ва флаерлар тарқатилди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими