Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Янгиер шаҳри ва Ховос туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил қилинди


Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида. Тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, улар фаолиятини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Янгиер шаҳри ва Ховос туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар учун Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ушбу ҳудудларда фаолият юритиб келаётган 20дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўзларининг таклиф ва муаммоларини баён этишди. 

Хусусан, Янгиер шаҳрида фаолият олиб бораётган “ASTRO NEYRO MED” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак зарур. Кредит олиш мақсадида Ф.Жабборов томонидан қилинган ушбу мурожаат  юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор Раҳматуллаев Жавоҳирнинг бир марталик қоғоз салфеткалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 100 млн. сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан қилган мурожаати бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тегишли тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул жараёнида 10дан ортиқ тадбиркорларнинг соҳани ривожлантиришга доир мурожаатлари тингланди. Мазкур мурожаатлар белгиланган тартибда адлия бошқармаси иш юритувига қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Сайёр қабулда адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими, Янгиер шаҳри ҳамда Ховос туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси масъуллари, адлия бўлими бошлиқлари иштирок этишди ҳамда тадбиркорлар хуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги нормалар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Сирдарё   вилоят  адлия   бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими