Янгиликлар
Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил қилинди
Сирдарё вилоят бандлик бош бошқармасида ўтказилган тарғибот тадбири одоб-ахлоқ, таълим-тарбияга, “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш масалаларига бағишланди.
Даставвал тадбирда сўз олган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг, сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.
Мулоқот давомида Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Аманов мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусан, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Кенг қамровли ушбу тадбир ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими