Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Меҳнат мигрантлари билан учрашув ташкил қилинди


Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусан, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, меҳнат мигрантларига зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳам асосий эътибордадир.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ биносида ташкил этилган тадбир Россия Федерациясига бормоқчи бўлган фуқароларга қонуний миграция талабларини тушунтириш мақсади учун хизмат қилди.

Учрашув давомида миграция варақасини олиш, яшаш жойида қайддан ўтишнинг мажбурийлиги, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш каби мигрантлар билиши лозим бўлган муҳим масалалар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Россия Федерациясида вақтинча яшовчи хорижий фуқаролар, вақтинча яшаш жойига етиб келганларидан сўнг 7 иш куни ичида, Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ)нинг ҳудудий идораларига вақтинча яшаш жойига келганликлари ҳақида хабар беришлари шарт. Россия Федерациясига 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган хорижий фуқаролар вақтинча яшаш жойлари бўйича қайддан ўтказилмайдилар. Қайддан ўтиш ва қайддан чиқариш бўйича барча ҳаракатлар қабул қилувчи тараф зиммасига юкланади.

Очиқ мулоқот, савол-жавоб тарзида ташкил этилган ушбу тадбирда фуқароларнинг “Россияда ишлаш учун нима қилиш керак?" деган саволига батафсил жавоблар берилиб, энг муҳими уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими