Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида


Р. Давидов 1992 йил декабрь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар "Guliston ekstrakt yog‘” акциядорлик жамиятида фаолият юритди. Меҳнат таътилидан сўнг иш жойини ўзгартирмоқчи бўлди, корхонадан ишдан бўшади.

Р.Давидов меҳнат шартномаси бекор бўлгач, иш берувчи томонидан сўнгги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб  берилмаганидан норози бўлиб Гулистон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.  

Мазкур мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилганда, Меҳнат кодексининг 154-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бажарилмаганлиги аниқланди.

Натижада, Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан Р.Давидов манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилди.

Қонун устуворлиги таъминланди.  Суд буйруғи “Guliston ekstrakt yog‘” акциядорлик жамиятидан Р.Давидов фойдасига тўланиши лозим бўлган

10 933 890 сўм сўм миқдорда иш ҳақи ундирилиши белгиланди. 


Назар Қаршибоев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи