Янгиликлар
Оммавий маданият таҳдидлар ичида хатарлисидир.
Оммавий маданият таҳдидлар ичида хатарлисидир. Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасида ташкил этилган тадбир шундай номланди. Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Аманов иштирок этди ва “Оммавий маданият”нинг салбий ҳолатларини олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таъкидланганидек, кийиниш маданияти кишининг ташриф қоғози. У инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси , эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини ҳам очиб беради.
Мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими