Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш қандай тартибда амалга оширилади?

                               Турсунбой Алматов, Сирдарё тумани, “Қуёш” МФЙ


 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекснинг 93-моддасида депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.

Сайлов тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганида, участка сайлов комиссиялари эса ўн беш кун қолганида тузилади.

Тегишли маҳаллий Кенгашнинг ваколат муддати тугашига олти ойдан кам вақт қолганида депутатнинг ўрни бўшаб қолган тақдирда, бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин.

Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи А.Мавланов жавоб берди