Янгиликлар
Юрисконсультлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил қилинди
Сайхунобод тумани адлия бўлими ҳамда Маъмурий ишлар бўйича Гулистон туманлараро суди ҳамкорлигида тумандаги юрисконсультлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Учрашувда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти, маъмурий тартиб-таомилларнинг асослари, принциплари, маъмурий тартиб-таомилларнинг амалга оширилиши, маъмурий акт, маъмурий акт устидан судга шикоят қилиш, суд томонидан шикоятларни кўриш тартиби ва бошқа асосий ҳолатлар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Шунингдек мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов Кодекси” мазмун-моҳияти тушунтирилиб, сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари ва бошқалар хусусида батафсил сўз юритилди.
Тадбирда Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров, Маъмурий ишлар бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси Х.Ёров иштирок этди ва маъруза қилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими