Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия аралашуви билан фуқаро хонадонига суюлтирилган углеводород гази етказиб берилди


Сайхунобод туман адлия бўлими иш юритувига тумандаги “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўрикзор” кўчасида яшовчи фуқаро М.Сангировдан мурожаат келиб тушди. Баён этилишича, туман газ идораси томонидан 2 ойдан буён суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаяпти.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш даврида мурожаатчи ҳақ бўлиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш белгиланган нархларда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари орқали амалга оширилиши  белгиланган. Бироқ, туман газ идораси бу борада зиммасидаги вазифани унутган ёки эътиборсизликка йўл қўйган.

Туман адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан фуқаро М.Сангировнинг мурожаати қаноатлантирилди, туман газ идораси томонидан фуқаро хонадонига суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши таъминланди.

Ф.Сидиков,

Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси