Янгиликлар
Адлия бошқармаси ташаббуси билан Сирдарё вилояти статистика бошқармасида тарғибот тадбири ташкил қилинди
Бугунги глобаллашув давридаги маънавий таҳдидлар барчани сергакликка чорлайди. «Оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. “Оммавий маданият” айнан миллий қадриятимиз асоси бўлган ҳаё, андиша, оқибат, меҳр-муҳаббат каби гўзал ахлоқий қадриятларимизга қарши бўлган ахлоқсизлик ва ёвузликни ўзида акс эттирган ҳаракатдир.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Гулистон давлат университети, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда Статистика бошқармасида “Оммавий маданият хатарлари” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари “ZOOM” иловаси орқали иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев дастлаб одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти, миллий қадриятларимиз тўғрисида алоҳида тўхталди.Мулоқот давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.
Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Амановнинг мавзу юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Статистика бошқармасида ташкил этилган тарғибот тадбири кенг қамровли бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов Кодекси” мазмун-моҳияти тушунтирилди, сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сайлов жараёнида биноларни жиҳозлаш, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатдан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари ва бошқалар хусусида ҳам кенг маълумотлар берилди.Шунингдек, жараёнда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси, ушбу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад, фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими