Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинади


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Президентимизнинг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реаблитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларга бўлган эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир.
Боёвут туман адлия бўлими, туман ички ишлар бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда туман отинойилари иштирокида Боёвут туман касб-ҳунар мактабида ташкил этилган манзилли тарғибот тадбири хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи А.Холматов “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реаблитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берди. Мавзуга доир слайд, инфографика ва видеоролик намойиши тадбир таъсирчанлигини оширишди.

Шунингдек, тадбир доирасида нотинч оилаларнинг тинчлигини сақлаб қолиш, уларни яраштириш мақсадида таклиф этилган 3 нафар оилаларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими