Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Янгиер шаҳар ҳокимлигида семинар ташкил қилинди


Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими “Ijro.gov.uz” ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” тизимини жорий этиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида туман-шаҳар ҳокимликларида семинарлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги семинар Янгиер шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати ва мақсади ҳақида батафсил сўз юритилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган Фармони умуммиллий бойлигимиз бўлган ерга оид янгича муносабатлар қарор топишига йўл очади. Барча соҳаларда бўлгани каби шаффофлик, очиқлик тамойиллари асосида янги тартиб бўйича эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон танлов якунларига кўра ажратилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар эса, электрон онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида берилади. Натижада, ерлар берилишида инсон омили чекланиб, манфаатлар тўқнашувига барҳам берилади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идораларароягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.
Семинарда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурхонов, Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси Хусан Набиев, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди судьяси Хуршид Миршаев, Сирдарё вилоят маъмурий суди судьяси Мирзоҳид Ҳайдаров мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими