Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Мен шахсан ўзим овоз бераман” акцияси доирасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сайлов қонунчилиги тарғиб қилинди


Маълумки бу йил Президент сайловлари илк бор Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилади. Фуқароларнинг такрор, бошқалар номидан ва гуруҳ бўлиб овоз бериш амалиётига қатъий равишда чек қўйиш орқали сайловларда шахсан иштирок этишини кенг тарғиб қилиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тарғибот гуруҳи томонидан “Сайхун бунёдкор қурилиш” хусусий корхонасида тадбир ташкил қилинди. 30 дан зиёд фуқарони иш билан таъминлаган мазкур корхона замонавий мебеллар ишлаб чиқариш ва таъмирлашга ихтисослашган.
Корхона томонидан ишлаб чақарилаётган маҳсулотлар киши кўзини бир қувонтирса, иш жараёни қизғин паллада бўлишига қарамай ишчиларнинг сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги икки карра қувонтирди.

Корхона ишчилари билан мулоқот давомида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайловчилар рўйхатини тузиш, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига доир нормалар тушунтирилди ҳамда сайлов қонунчилигига оид тарғибот материаллари – буклет ва флаерлар тарқатилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими